Назад
23.09.2019

Мамлакатимизда Мустақилликка эришилган илк кунларданоқ табиатни муҳофаза қилиш соҳасига жуда катта эътибор қаратилди. 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ ўн биринчи сессиясида ватанимизнинг Олий Қонуни - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган бўлса, сессиянинг иккинчи иш кунида, яъни 9 декабрда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди, кейинчалик бу борада табиий ресурсларнинг ҳар бир тури бўйича, ресурслардан фойдаланувчиларнинг хуқуқлари ва ресурсларни қайта тиклаш борасидаги мажбуриятларни тартибга солувчи бир қатор қонунлар қабул қилинди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологлар муаммоси бўлиб қолмай, балки бутун инсониятнинг ҳам муаммоси ҳисобланади.

Шу мақсадда 21 сентябр куни Бутунжахон тозалик куни (World Clean Up Day) муносати билан “Нефтчилар” шаҳарчаси ҳудудида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти, Бухоро НҚИЗ бош экологи Ҳ.Мухаммедов ҳамда Ўзбекистон экологик партияси туман бўлими билан ҳамкорликда экологик акция ташкил этилди.

Акцияда заводда фаолият юритувчи кўнгилли ходимлар фаол иштирок этишди. Ишчи-ходимлар ўз иш жой (цех) ларини ва ажратилган ер майдонларини ободонлаштиришди. Корхонамиз атрофи, боғлари, гул экиш майдонларига ишлов берилди, оқланди.

Лойиҳада ёшлар иттифоқи аъзолари ўзининг ғайрати ва шижоаткорлиги билан корхона ишчи ходимларига наьмуна бўлди десак муболаға бўлмайди.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади аҳолида экологик маданиятни шакллантириш ва уларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенгроқ жалб этишдан иборат. 

Манба: bnpz_yi