FUQAROLAR MUROJATI

Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали

 “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга келиб тушган

мурожаатлар тахлили.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 августдаги “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги 659 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги  ЎРҚ-445 сонли Қонун асосида ташкил этилган.

Бухоро НҚИЗга 2018 йил 1 январдан 31 майга қадар  жисмоний ва юридик шахслардан жами 47 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улар сохалар бўйича ўрганилганда қуйидагича;

  • Иш билан таъминлаш (Завод ички объктига ишга жойлаштириш, мансаб даражасини ошириш, иш жойини ўзгартириш) масаласида 22 та (47%)
  • Уй-жой (Уй-жойи билан таъминлаш, уй-жойини таъмирлаш, уй-жой ордерини олиш, намунавий типдаги уй-жойлардан олиш) масаласида 15 та (32%)
  • Бошқалар (Моддий ёрдам ажратиш, ойлик маошни ошириш, нефт махсулотларини юклаш) масаласида 10 та (21%)

мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 38 таси (80,9%) ”Ўзнефтмахсулот” АЖ , 4 таси (8,5%) Қоровулбозор туман хокимяти, 5 таси (10,6%) Қоровулбозор туман халқ қабулхонаси орқали келиб тушган.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган мурожаатларнинг 42 таси (89,3%) кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 5 таси (10,6%) амалда ижобий хал қилинган, 37 та (78,8%) мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган. Ҳозирда 5 та (10,6%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида. Шунингдек ўтган давр мобайнида кўриб чиқиш жараёнида муддати бузилган мурожаатлар мавжуд эмас.