Савол ва жавоблар

Савол: Бухоро НҚИЗ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари томонидан уй-жойлар қандай тартибда олиниши мумкин? 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 250-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшлар” уйларини ёш оилаларга бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маҳаллий Кенгашларига топшириладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ 

  • Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси номига ариза (белгиланган шаклда);
  • Номзоднинг маълумотлари киритилган сўровнома(белгиланган шаклда);
  • Никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома;
  • Оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;
  • Яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитлари ушбу Низомнинг 5-банди (Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилаларни ҳисобга қўйиш қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган тақдирда: а) эр-хотинлар доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича ёш оила ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз бинолардаги турар жойда яшайдиган жой бўйича уй-жой мулкдори бўлмаса; б) оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган шахслар бор бўлса)да назарда тутилган шартларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • Иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий (вилоят) бўлинмаси томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • Ёш оила ушбу Низомнинг 4-банди (а) турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (қоидага кўра, давлат мукофотлари, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари); б) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёш оилалар — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши тақдимномаси асосида; в) фаолият юритаётган меҳнат жамоасида алоҳида намуна ва хизмат кўрсатган ёш оилаларга — давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг раҳбарларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаси) талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
  • 3х4 расм 6 дона

*Изоҳ: Ҳужжатлар Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхалари тилхат остида ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 2019 йил 11 сентябрда қабул қилинган 760-сонли қарори матни билан http://lex.uz/docs/4508980 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.