Фуқаро мурожаати

Фуқаро мурожаатлари
Регламент

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар “Бухоро НҚИЗ” МЧЖга ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш хуқуқига эга. Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда: шахсан тақдим этилиши, почта орқали, +998 (65) 364-42-20 “ишонч телефони”га ёки info@bnpz.uz электрон почта манзилига юборилиши мумкин.

Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.

Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.

Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.

Электрон мурожаат идентификациялаш имконини берувчи электрон ҳужжатнинг реквизитларига бўлган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган, электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Тезкорлик ва мурожаатчилар учун янада қулайлик яратиш мақсадида фуқароларнинг бевосита “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ раҳбариятига мурожаат қилиш учун @bnqiz_murojaat_bot махсус расмий телеграм боти ишга туширилди. Ҳар бир мурожаат “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ раҳбарияти назоратида.

Боғланиш учун маълумотлар

Почта манзили
Ўзбекистон Республикаси, 200900. Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Мустақиллик кўчаси 1-уй

Тел.: +998(65) 364 42 50
Девонхона: +998(95) 600 40 24
Ишонч телефони: +998(65) 364 42 20
Бизнинг почта манзилимиз: info@bnpz.uz ,ung@exat.uz
Матбуот хизматининг электрон почта манзили: press-slujba@bnpz.uz
Манзил(сайёр қабуллар)
Ўзбекистон Республикаси, 200900. Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Фарғона кўчаси А1-уй
(Жадвал ва жойлашув илова қилинади)

Саll-markaz иш тартиби
Иш кунлари: Душанба – Жума | Дам олиш кунлари: Шанба ва Якшанба
Иш соатлари: 09:00дан 18:00гача | Тушлик: 12:00дан 13:00гача

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда www.bnpz.uz веб-сайти манзили кўрсатилиши шарт.

 
IMG_6963